avatar
Куч
86.05
Рейтинг
+31.63

Мақолалар

Аждодлар хотирасига

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
Ҳар ўтган онимиз сокин, осуда,
Ҳар кун тўю байрам қадим анъана!
Истиқлол йўлида чекдик ғам-алам,
Элим, сенга келди қутлуғ тантана!

Бу кунга етгунча минглаб ўғлонинг,
Жонларин тикдилар Ватан йўлига.
Бир зум тинмадилар Фитрат, Чўлпонинг,
Қолса ҳамки ҳатто туҳмат дўлига!

“Беш қўл баробармас”-деганлари рост,
Чиқди орамиздан хоин, қаллоблар.
Душманга қўл бериб, Ватанни сотиб,
Манқуртдек бўлдилар болтага соплар.

Ана шундай оғир, қора кунда ҳам,
Ёвларга бўш келмай курашдинг, халқим!
Ўзни эрйигит деб билган ўғлонинг,
Аста сув юзига чиқдилар қалқиб!

Мардона жасорат, меҳнат изидан,
Шу обод заминда яшаяпмиз ҳур!
Истиқлол завқини ҳис этдик бу дам,
Етказди Аллоҳим, минг бора шукур!

Ўйлаб кўр, ўзингга савол бер, дўстим!
“Мен кимнинг фарзанди, кимнинг авлоди?”
Тарихинг хотирла, унутма бир зум,
Сен билан яшасин аждодлар ёди!!!

Олимжон Каримов Тошкент ислом университети Жаҳон
иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши талабаси

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш – улуғ қадрият

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
2015 йил 7 майда Тошкент ислом университетида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш – улуғ қадрият” мавзусида маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.